Қадриятлар, кўрсатмалар ва стереотипларнинг трансляцияси
Медиаларнинг қудрати турли стереотип (қолип ва андоза)ларни, масалан, жинсларнинг жамиятдаги анъанавий ролини тақдим этиш ва сингдиришда ҳам кўринади. Одатда, кўнгилочар фильмларда бош қаҳрамон эркак киши бўлиб, аёл тимсоли доим унинг панасида талқин этилади. Гарчи кўнгилочар дастурлар қизиқарли ва беозор туюлса-да, улар орқали инсон янги қадрият ва қарашлар билан танишади ёки аввал олинган тасаввурларини мустаҳкамлайди.
Томошабин маълум бир соҳада шахсий тажрибага эга бўлмаган ҳолатда ОАВнинг таъсир кучи янада ортади. Аммо инсон ўзига маълум бўлган мавзулар бўйича ҳам ўз онгида муайян стереотипларни шакллантиради. Масалан, юқорида қайд этилган гендер стереотиплари аксарият ҳолларда ОАВ контенти орқали шаклланади. Стереотиплар ҳар доим ҳам салбий аҳамиятга эга бўлмайди, улар кўпинча атроф-оламни англаб етишимизда ёрдам беради. Салбий стереотипларни енгиб ўтиш учун шахсий тажриба, таҳлилнинг янги доираси ва мазкур мазмундаги бошқа ОАВда тақдим этилган ахборот зарур бўлади. Зотан, медиамаҳсулотлари кундалик ҳаётимизда мавжуд бўлгани боис, уларда акс этган нуқтаи назарлар табиий қабул қилиниши ва бизнинг фикр, қараш ва қадриятларимизга таъсир кўрсатиши мумкин. Янгиликлар

воқеликни акс эттиришда ҳолис эканини даъво қилади. Кўнгилочар дастурлар эса аксинча, кўнгилхушликлар борасидаги бизнинг тажрибамизга таянади. ОАВнинг ҳаётимизга таъсирини тушуниш учун бизга ҳар куни қўлланиладиган кўникмалар зарур бўлади.

Комментарии