
Қадриятлар, кўрсатмалар ва стереотипларнинг трансляцияси Медиаларнинг қудрати турли стереотип (қолип ва андоза)ларни, масалан, жинсларнинг жамиятдаги анъанавий ролини тақдим этиш ва сингдиришда ҳам кўринади. Одатда, кўнгилочар фильмларда бош қаҳрамон эркак киши бўлиб, аёл тимсоли доим унинг панасида талқин этилади. Гарчи кўнгилочар дастурлар қизиқарли ва беозор туюлса-да, улар орқали инсон янги қадрият ва қарашлар билан танишади ёки аввал олинган тасаввурларини мустаҳкамлайди. Томошабин маълум бир соҳада шахсий тажрибага эга бўлмаган ҳолатда ОАВнинг таъсир кучи янада ортади. Аммо инсон ўзига маълум бўлган мавзулар бўйича ҳам ўз онгида муайян стереотипларни шакллантиради. Масалан, юқорида қайд этилган гендер стереотиплари аксарият ҳолларда ОАВ контенти орқали шаклланади. Стереотиплар ҳар доим ҳам салбий аҳамиятга эга бўлмайди, улар кўпинча атроф-оламни англаб етишимизда ёрдам беради. Салбий стереотипларни енгиб ўтиш учун шахсий тажриба, таҳлилнинг янги доираси ва мазкур мазмундаги...